Объявления
“ЗИРАБУЛОҚ ПАХТА ТОЗАЛАШ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
“Зирабулоқ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2021 йил 5ноябр куни соат 1200даСамарканд вилояти, Нарпайтумани, Оқтош шаҳри Зирабулоқ кўчаси, 43-уйда жойлашган “Зирабулоқ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида ўтказилади.
Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 1100бошланади.
Жамиятнинг расмий веб-сайти:www. zirabuloqptk.uz
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
- Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
- Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
- Кластер ташкилоти томонидан ижара асосида фойдаланиб келинаётган асбоб-ускуналарни баҳоланган қийматда сотилишини билан боғлик битимни тасдиқлаш.
- Жамиятга тегишли бўлган, клатер ташкилоти томонидан сотиб олинмаган асбоб-ускуналарни белгиланган тартибда биржа савдоларида сотиш масалаларини кўриб чиқиш.
- Жамият устав жамғармасига чиқарилган 1(бир) дона акциясининг бозор қийматини тасдиқлаш.
- Акциядорлар ўзларига тегишли акцияларни жамият томонидан бозор қиймати бўйича қайтариб сотиб олиш тартибини белгилаш.
Шу билан бирга, “Зирабулоқ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддасига мувофиқ қўйидагиларни маълум қилади:
- овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар жамият томонидан йирик битим тузиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир;
- ўзларига тегишли акциялар жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади;
- акциядорлар ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилиши ҳамда мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият томонидан қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида бозор нарҳида қайтариб сотиб олинади.
- жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олишга йўналтириладиган маблағларнинг умумий суммаси акциядорларда ўзларига қарашли акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келишига сабаб бўлган қарор қабул қилинган санадаги жамият соф активлари қийматининг ўн фоизи миқдорида амалга оширилади. Қайтариб сотиб олиш талаби қўйилган акцияларнинг умумий сони белгиланган чеклов инобатга олинган ҳолда жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши мумкин бўлган акциялар сонидан ошиб кетган тақдирда, акциялар акциядорлардан қўйилган талабларга мутаносиб равишда қайтариб сотиб олинади.
- жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2021 йил 14 октябр ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2021 йил 1 ноябр ҳолатига шакллантирилади.
- акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат – паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун – нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун – мазкур юридик шахс томонидан берилган).
Акциядорлар, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Зирабулоқ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Самарканд вилояти, Нарпай тумани, Оқтош шахри, Зирабулоқ кўчаси, 43-уй.
Электрон почта:qilichevr@mail.ru Телефон : (+99897)-925-14-44.