Бахолаш ташкилотлари диккатига
“Зирабулоқ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти балансидаги мол-мулкларни бозор қийматини аниқлаш ҳамда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг экспертизадан ўтказиш мақсадида мустақил баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади !
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 март ПҚ-4633 сонли«Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Зирабулоқ пахта тозалаш” АЖга қарашли Омбохонада сақланаётган товар моддий бойликларни бозор қийматини аниқлаш ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш учун баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилинади.
“Зирабулоқ пахта тозалаш” АЖ устав фондида давлат улуши мавжуд эмас.
Танловда иштирок этиш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар жамиятга қўйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:
- Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;
- Ташкилот устави нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- Баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полиси нусхаси;
- Баҳолаш ҳамда экспертиза ишининг бажарилиш муддати ва хизмат хақи миқдори кўрсатилган тижорат таклифи;
- Баҳоланган корхоналар рўйхати;
- Баҳоловчи ташкилотлар уюшмасига ёки Баҳоловчилар жамиятига аъзолиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
- Лицензияловчи орган томонидан берилган баҳолаш ташкилоти раҳбари ва баҳоловчиларнинг малака сертификати нусхаси.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар нусхалари тикилган ҳолда ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланган ёки электрон PDFшаклида бўлиши шарт.
Тижорат таклифларини 2021 йил 10 феврал соат 16:00 га қадар қўйидаги манзилга юборишингиз сўралади:
Ўзбекистон Республикаси, Индекс:141 200, Самарқандвилояти, Нарпай тумани,Оқтошшаҳри, Зирабулоқ кўчаси 43-ўй.
Маълумот учун телефонлар: (+99897) 925-14-44.
Эълон жойлаштирилган сана: 2021 йил 5 феврал
Почта манзили:info@zirabulokptk.uz