Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши
“Зирабулоқпахта тозалаш” акциядорлик жамияти
акциядорлари диққатига!
“Зирабулоқ пахта тозалаш” Кузатув кенгашининг 2020 йил 7-декабрдаги йиғилиши қарорига асосан “Зирабулоқ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2020 йил “28” декабр куни ўтказилади. Йиғилиш соат 12 00 да Самарканад вилояти, Нарпай тумани, Оқтош шаҳри, Зирабулоқ кўчасида 43 уйда “Зирабулоқ пахта тозалаш” акциядорлик жамиятимаъмурий биносинингмажлислар залида ўтказилади.
Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 10 00 бошланади.
Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.zirabuloqptk.uz
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
1 Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
2 Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
3 Жамият ижроия органи раҳбарининг 2019 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги жамият Бош директорининг ҳисоботини эшитиш.
4 Жамиятнинг 2019 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотларининг хулосаларини тасдиқлаш.
5 Жамият 2019 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи ва 2020 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини кўриб чиқиш
6 Жамият 2019 йил якуни бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тайёрланган тафтиш комиссиясини йиллик ҳисоботини кўриб чиқиш
7 Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
8 Жамиятни 2020 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини шу жумладан халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг халқаро аудит стандартларига мувофиқ аудиторлик текширувидан ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш масаласини кўриб чиқиш.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана - навбатдан ташқари умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2020 йил 7 декабр ҳолатига ва акциядорлар йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2020 йил 24декабр ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).
Акциядорлар акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Челак пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Самарканд вилояти,Нарпай тумани, Оқтош шаҳри, Зирабулоқ кўчаси, 43-уй, электрон почта: 1412500, Телефон рақамлари: +99897 925 14 44